loading image
  • Иш кунлари: Душанба-Шанба
  • +998(66) 210-13-34

ЛОР

ЛОР булими 30 уринга мулжалланган булиб барча турдаги ЛОР касалликларига аник ташхис куйиш ва даволаш имконияти мавжуд.Лор булимида 2011 йилдан бошлаб  Жанубий Корея Республикасининг «MEDSTAR» фирмасида ишлаб чикарилган замонавий ЛОР-Комбайни булиб,комбайн ёрдамида куйидаги касалликларни эрта диагностика килиш ва даволаш имконияти мавжуд.ЛОР_КОМБАЙНда куйидаги текшириш усуллари мавжуд.

1. Риноэндоскопия-риноэндоскоп ёрдамида бурун ва бурун ён бушликлари,бурун-халкумдаги турли касалликларни аниклаш ва ташхи куйиш, жумладан синуситларда (гайморит, этмоидит, фронтит, сфеноидит) бурун ён бушликларининг табиий йуллари оркали дори моддаларини юбориш хамда йирингли ажралмалардан тозалаш(пункциясиз) имкониятлари мавжуд.Болаларда куп учрайдиган бурун-халкум лимфоид бези яъни аденоидларни аник куриш имкониятини беради.

2. Отоэндоскопия-Отоэндоскоп ёрдамида ташки эшитув йули,урта кулокнинг турли хил касалликларини катталаштирилган тасвирда аник куриш имкониятлари мавжуд.

3. Эндоларингоскопия-Халкум ва Хикилдокнинг турли хил касалликларини аник кури шва даволаш имкониятлари мавжуд.

 

Бундан ташкари ЛОР булимида Германияда 2010 йилда ишлаб чикарилган МА-53 Аудиометрия аппарати мавжуд булиб аппарат ёрдамида турли хил эшитиш бузилиши касалликларини эрта аниклаш ва ташхис куйиш имконияти мавжуд. 

Булим шифокорлари

Булим расмлари