loading image
  • Иш кунлари: Душанба-Шанба
  • +998(66) 210-13-34

Гематология

Вилоят куп тармокли тиббиёт марказида гематология маркази хам уз урни ва нуфузига эга. Бугун нафакат вилоят ахолисига балки кушни вилоятлар  ахолисига хам  хизмат курсатаётган гематология маркаи  1965 йилда 1 сон вилоят кон қуйиш станцияси таркибида 30 ўринга мўлжаллаб очилган. 1985 йилдан бошлаб ВКТТМнинг таркибида фаолият  олиб бормокда.  Марказда  1-хирургия бўлими билан биргаликда Идиопатик Тромбоцитопеник пурпураларда спленэктомия амалиётини йўлга қўйди. Янги препаратлардан Нейпоген, Флюдорабин, Эритропоитин, Венофер, Этопазит беморларга қўлланилмоқда.   Ўткир лейкозларни даволашда  2010-2011 йилларда ишлаб чиқарилган янги  полихимиятерапия усуллари қўлланилмоқда. Марказ кошида  экстрокорпорал кон тозалаш усули фаолият курсатади,  бунда  плазмаферез,  лекйоцитоферез, эритрцитоферез амалиётлари бажарилади. Янги усул Мембранный  плазмеферезни  ассистент А.Г.Мадашева бажаради. Марказда СамМИ  гематология  курсининг  профессор – укитувчилари  биргаликда беморларни куриш, даволаш ишларини олиб боришади. Булардан  Гемтаология курси мудири доцент У.Д.Дадажанов,   гематология маркази мудири А.У.Йигитов  ва бошкалар.  Марказда  темир, витамин В12, фолат кислотаси   танкислиги камконликлари, апластик, гемолитик  камконликлар,  кон ивувчанлиги  касалликлари (гемофилия, тромбоцитопениик пурпура, Виллебранд, геморрагик васкулит),    уткир ва сурункали лейкозлар даволанади.   Марказда коннинг умумий тахлили, кон ивиш системаси, миелограмма (суяк кумиги пункцияси) ва  бошка текширишлар утказилади

Булим шифокорлари

Булим расмлари