loading image
  • Иш кунлари: Душанба-Шанба
  • +998(66) 210-13-34

Физиотерапия

Физиотерапия булими марказнинг таркибий кисмларидан бири булиб, 1961 йилдан бошлаб фаолият курсатиб келмокда. Булим 250 м2 майдонни эгаллайди. Бир йилда 4 мингга якин беморлар даволаниб чикадилар. Бу ерда хозирги замон талабларига жавоб берадиган 22 хил турдаги физиомуолажалар кулланилади. Стационар, амбулатор ва маслахат – ташхислаш марказидан юборилган беморларга куйидаги физиотерапевтик даволаш турлари утказилади:

  Гальванизация ва электрофорез     

 Физиологик  таъсири:

·         асаб тизимининг функционал холати яхшиланади;

·         кон ва лимфа айланиши яхшиланади;

·         коронар кон томирлар кенгаяди;

·         асаб толаларининг утказувчанлиги тикланади;

·         модда алмашинуви жараёнлари фаоллашади;

Пневматик прессотерапия

Буюк Британия махсулоти -BTL- Лимфастим аппарати-замонавий мослама булиб, лимфа тизимида кон айланишини яхшилашга мулжалланган. Аппарат пневматик прессотерапия услубида ишлайди. Веноз кон айланишининг бузилиши, Рейно синдроми, оёклар ишемик касалликлари, диабетик ангиопатия, оёклар сурункали шиши, артроз, подагра, полиартрит, семизлик, целлюлит, варикоз касаллигини олдини олиш ва бошка купгина касалликларда пневматик прессотерапия муолажаси ижобий самара бермокда.

Диадинамотерапия  

 Физиологик таъсири:

·         огрик колдирувчи таъсирга эга;

·         таъсир майдонида кон айланишини яхшилайди;

·         мускуллар электростимуляцияси;

·         модда алмашинуви жараёнлари фаоллашади;

·         суриб олувчи таъсирга эга;

 Интерференцтерапия

 Физиологик таъсири:

·         периферик кон айланишини яхшилайди;

·         огрик колдиручи таъсирга эга;

·         тукималарнинг кислород билан таъминланиши фаоллашади;

·         тукима шиши камаяди;

·         бактерицид ва бактериостатик таъсирга эга;

 Амплипульстерапия

  Физиологик таъсири:

·         кон айланиши яхшиланади;

·         модда алмашинуви жараёнлари фаоллашади;

·         яллигланишга карши, огрик колдирувчи таъсирга эга;

·         коллатераллар шаклланишига ёрдам беради;

·         ёг алмашинуви стимуляцияси;

Дарсонвализация  

 Физиологик таъсири:

·         артериал-веноз  турда кон айланиши яхшиланади;

·         огрик колдирувчи, асаб толалари таъсирчанлигини камайтиради;

·         веноз димланишни камайтиради;

·         тукималар трофикасини яхшилайди;

·         коронар томирларни кенгайтиради;

·         яллигланиш учогида регенерация жараёнини тезлаштиради;

УВЧ терапия      

  Физиологик таъсири:

·         яллигланишга карши, бактериостатик таъсирга эга;

·         ретикулоэндотелиал тизим фаолияти стимуляцияси;

·         кон томирларини кенгайтирувчи, кон босимини пасайтиради;

·         тукималар регенерация жараёнини тезлаштиради;

·         ут суюклиги ажралишини фаоллаштиради;

·         бронхиал безлар секрециясини камайтиради;

·         фагоцитар фаолликни оширади;

·         силлик мускулатурага антиспастик таъсир курсатади  

УФО-ультрабинафша нурлантириш                     

  Физиологик таъсири:

·         бактерицид таъсирга эга;

·         организмнинг химоя кучларини оширади;

·         кон ивиш жараёнларини нормаллаштиради;

·         умумий мустахкамловчи, десенсибилизация таъсирига эга;

·          жарохат юзаси эпителизацияси тезлашади;

·         регенерация нервной и костной ткани;

 Магнитотерапия

  Физиологик таъсири:

·         гипотензив таъсирга эга;

·         травмаларда эрта муддатларда суяк тукимасининг шаклланиши;

·         гипокоагуляцион таъсирга эга ;

·         яллигланишга , шишга карши таъсирга эга;

·         тукималар регенерация жараёнини тезлаштиради;

·         организмнинг  иммунологик реактивлигини оширади;

  Ультратовуш терапия

 Физиологик таъсири:

·         яллигланишга карши, огрик колдирувчи таъсирга эга;

·         кон томирларини кенгайтирувчи, суриб олувчи;

·         десенсибилизация хусусиятига эга;

·         чандиклар ва битишмаларни кичрайтиради;

·         регенерация ва репарация жараёнларини тезлаштиради; 

Пневматик прессотерапия

Буюк Британия махсулоти -BTL- Лимфастим аппарати-замонавий мослама булиб, лимфа тизимида кон айланишини яхшилашга мулжалланган. Аппарат пневматик прессотерапия услубида ишлайди. Веноз кон айланишининг бузилиши, Рейно синдроми, оёклар ишемик касалликлари, диабетик ангиопатия, оёклар сурункали шиши, артроз, подагра, полиартрит, семизлик, целлюлит, варикоз касаллигини олдини олиш ва бошка купгина касалликларда пневматик прессотерапия муолажаси ижобий самара бермокда.

Вертебротракция (умуртка чузиш)

Хозирги кунда ёшлар орасида хам куп учраётган ва мехнатга лаёкатсизликка сабаб булаётган - умуртка погонасининг чурраси, умуртка погонаси остеохондрози, сколиози каби касалликларда кенг кулланилаётган муолажалардан бири. Булимда 3 хил турдаги умуртка чузиш усулларидан фойдаланилади.

Иглорефлексотерапия

Рефлексотерапия муолажаси учун хар бир бемор шахсий игналар билан таъминланади. Муолажалар тинчлантирувчи мусика остида утказилади. Шу билан бирга ароматерапия услубидан хам фойдаланилади.

 Парафинотерапия

Физиологик таъсири:

·         суриб олувчи, огрик колдирувчи;

·         кон ва лимфа айланишини яхшилайди;

·         модда алмашинувини кучайтиради, тукималар озикланишини яхшилайди;

   Массаж ва ДЖТ (ЛФК)

 

 

Булим шифокорлари

Булим расмлари