loading image
  • Иш кунлари: Душанба-Шанба
  • +998(66) 210-13-34

Реанимация

Анестезиология, реанимация ва интенсив даволаш бўлими.

Бизнинг марказимизда анестезиология ва реанимация бўлими хизмати йиллар давомида шакилланди.Дастлаб бир гурух анестезиологлар (Р.Ф. Разаков, С.А.Резанцев, В.Е.Аваков.) кейинчалик 3ўринга мулжалланган палата (Цой.А.М, Карсиловская.Г.К, Алиев.А.Б.), 1970 йилда 6 ўринга мулжалланган бўлим ташкил қилиниб, хозирги кунгача ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.(Муратова С.Р,Рахимова О.А, Нарзуллаев Х.Х, Рахманов А.М, Алимов О.Э ва бошҳалар).

Бўлимда 20 йилдан ортиқ иш стажига эга ва олий тоифали врачлар ишлайди. Бўлим врачларини малакасини оширишига марказ маъмурияти катта эътибор беради, шу жумладан врачларни ўзи хам. Барча врачларимиз уқув сертификатларига эга бўлиб, Европа анестезиологлар ассоциацияси томонидан ташкил қилинган циклларда иштирок этиб, хар 3 йилда малакасини ошириб келишади.

  Ўзимизни Республикамиздан ташқари, балки яқин чет давлатларда (Россия, Украина) хам малакаларини ошириб келишмоқдалар. Бўлим ҳозирги замон юқори технологиясига эга бўлган сўъний нафас бериш , наркоз ускуналари ва асбоблари билан таъминланган ( «DRAGER» ,«Front Line», «Silva», «ФАЗА» фирмалари), диагностик асбоблар «MINI SCREEN PP», «HOSPITEX DIAGNOSTICS», назорат асбоблари «SHILLER» фирмаси кардиоманиторлари  ҳамда даволаш асбоблари билан ва дунёнинг нуфузли компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари билан таъминланган.

Бўлим анестезиологлари амалда ўтказилаётган ҳамма оғриқсилантириш усулларини: ингаляцион, тотал вена ичига юбориб, регионар оғриқсизлантириш ва кўп қиррали наркозларни стандартларга мос тўлиқ ўтказадилар.

Бизнинг бўлимда оғир йулдош касалликлари бор беморарга кўп компонентли анестезиянинг оптимал вариантларини  (тиреотоксикоз, декомпенсирланган қандли диабет,  қон ивиш системасининг бузилиши ва б.),регионар анестезиянинг яккахол ва вена ичига седация билан биргаликдаги қушма замонавий усулларини (спинал ва эпидурал) стандартлари ишлаб чиқилган. 2009йолдан бери  қон томир жаррохлиги ва микражарохлик операцияларида  ўтказувчи анестезия усули қулланилмоқда. 

Бўлимда ҳозирги кунда йирингли тарқалган перитонит, миокард инфаркти, бронхиал астма, сепсисни даволаш билан шуғалланмоқда. Бўлим марказга тушган режали ва шошолинч кўрсатмали жаррохлик даволанишга мўхтож бўлган беморларга тўлиқ даволаш ва консультатив ёрдамни беради.Шу билан бирга юқори савияга эга бўлган ходимлар ва юқори технология асбоблар билан таъминланган марказ, беморларга юқори малакавий замонавий реанимацион ва интенсив терапия ўтказилади. 

Анестезиология, реанимация ва интенсив даволаш бўлими жамоасидаги хар бир ходим эътибор га лойиқдир, бў бўлимда меҳнат интенсив бўлиб , юқори билим ва малакани талаб қилади. Барча врач-ҳамшира жамоаси туну – кун қўлини қўлига бериб инсонлар соғлиги учун курашадилар. Бу жамоанинг билими ҳаётга қувонч олиб келади. Фақатгина уларнинг яхши эътибори ва ҳар дақиқалик кузатуви, беморда тезроқ тузалишига ишонч ҳосил қилади. . . . .  

 

 

Булим шифокорлари

Булим расмлари