loading image
  • Иш кунлари: Душанба-Шанба
  • +998(66) 210-13-34

Муассаса тарихи

1960 йилгача вилоят аҳолиси учун махсус вилоят касалхонаси мавжуд эмасди. Вилоят аҳолисига СамМИ 1-клиникасида ва мослаштирилган биноларда жойлашдан шаҳар касалхонасида стационар ёрдами кӯрсатилар эди. Бу касалхоналарда  вилоят аҳолисига юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни етарли даражасида амалга оширишнинг имконияти йӯқ эди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбарияти 1960 йилда 16 майида Самарқанд шаҳридаги эски қамоқхона ӯрнида 300 ӯринли вилоят бирлашган касалхонасини ташкил қилиш тӯғрисида қарор қабул қилади.

Ҳеч қандай санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган, ҳеч қандай коммуникацияга эга бӯлмаган иккита бир қаватли бинони вилоят касалхонасига айлантириш осан эмасди. Ҳукуматнинг ёрдами ва касалхона жамоасининг фидокорона  меҳнатлари туфайли тез орада турмахона бинолари таъмирланиб ва мослаштирилиб, 1960  йилнинг 18 октябридан бошлаб маслаҳат поликлиникаси беморларини қабул қила бошлаган. Кейинчалик, стационар бӯлимлари ва қӯшимча бӯлинмалар ишга туширилган. Йиллар давомида касалхона бинолар курилган. Турмахонанинг бир қаватли бинолари устидан яна икки қаватли қӯшимча бинолар қурилиб, уч қаватли биноларга айлантирилган.

Бир неча йил ичида эски турмахона катта даволаш  масканига айлантирилиб, вилоят касалхонаси сифатида тӯла қувват билан ишлай бошлаган. Бу ишларнинг бошида турган касалхонанинг биринчи бош врачи (1960-1980 йиллар) Агалар Григорьевич Григорянга яна бир бор ҳурмат келтиришни бурчимиз деб биламиз. Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги» ва 2007 йил 19 сентябрдаги 3923 сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ, қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастури тӯғрисидаги» Фармонлари касалхона олдида янги вазифаларни қӯйди. 

 

1998 йилда касалхона бош врачи лавозимига тайинланган Хуршеда Ахмедовна Матлюбова касалхона олдига қӯйилган вазифаларни бажариши, вилоят аҳолисига кӯрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш учун катта куч-ғайрат сафлаб қелмоқда. Шу  йиллар давомида касалхонанинг барча бинолари, коммуникация тизимлари замон талабига мос равишда мукаммал таъмирланди. Касалхонанинг материал-техник базаси ҳар томонлама мустаҳкамланди. Кӯплаб замонавий диагностика, даволаш аппаратуралари олинди ва амалиётга тадбиқ қилинди. Касалхонада кадрлар малакасини оширишга алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Фақатгина 2008-2010 йиллар давомида 10 та врач чет элларда ӯқитилган. Бугунги кунда шифохонада ишлаётган врачларнинг 62% и олий малака тоифасига эга.Олиб борилган  ишлар натижасида беморлага кӯрсатилаётган диагностика ва даволаш ишларининг сифати тубдан яхшиланди,  самарадорлик  ошди. Беморларнинг текширилиши ва даволаниши учун  қулай шароитлар яратилди.  Шифохона ҳовлиси ҳар томонлама обод қилиниб,   сӯлим гӯшага   айлантирилди.2008 йилдан бошлаб касалхона Ӯзбекистон Республика Президентининг Фармонига  кӯра  касалхона  вилоят кӯп тармоқли тиббиёт марказига айлантирилган. Марказ олдига энг биринчи вазифа сифатида вилоят аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш вазифаси қӯйилган. Бу вазифани муффақиятли бажариш учун  марказ маъмурияти ва жамаоси фидокорона меҳнат қилиб келмоқдалар. Марказнинг материал  техник базасини мустаҳкамлаш учун кейинги  йилларда  кӯплаб диагностика ва даволаш аппаратуралар олинди. Булар жумласига: Mindray 4D, Philips EnVisor 3D ультратовушли аппаратлари, замонавий Pentax HD видеоэндоскоп системалари, Vella- сунъий нафас аппарати, ультратовушли остеоденситометр, цифровая флюорография Проскан-2000, электроэнцефолограф, кольпоскоп, физиотерапевтик аппаратлар  ва  бошқа турдаги замонавий ускуналар олинди.

 

 Марказ лабораторияси энг сӯнгги  замонавий техникалар билан жиҳозланган бӯлиб , 148 турдаги таҳлилларни  амалга оширилмокда. Марказнинг дорихонасида 56 турдаги дори-дармонлар тайёрланмоқда  ва беморларнинг шу хилдаги дориларга бӯлган эҳтиёжи  тӯлиқ қондирилмоқда. Марказда беморларни даволаш жараёнига замонавий технологиялар  киритилмоқдаки, бу даволаш самарадорлигининг оширилишига   олиб келмоқда.Бугунги кунда  Самарқанд вилоят кӯп  тармоқли тиббиёт марказида  аҳолига ихтисослаштирилган  тиббий хизмат кӯрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Марказ фаолияти таҳлил қилинганда,  уни  Республикамиздаги ҳар қандай ихтисослаштирилган марказлар билан  бемалол солиштириш мумкин.Биргина 2010 йилда марказда 12 минг дан зиёд беморлар стационар шароитда даволаниб чиққан. Уларнинг 83 фоизини қишлоқ аҳолиси ташкил қилади.  Юз мингдан зиёд  беморларга  поликлиника амбулатория хизмати  кӯрсатилган.Вилоят кӯп  тармоқли тиббиёт марказига  аҳолининг ишончи ортмоқда. Марказ жамоаси халқ ишончини оқлаш, Республика Президентининг Фармонларидан келиб чиқадиган вазифаларни  адо этиш учун  барча имкониятларни сарфлаб  меҳнат қилмоқдалар.2011 йилда марказ ӯзининг 50 йиллигини нишонлади.Шу йиллар давомида марказ бӯлимларида юз  минглаб беморлар даволаниб чиққан. Милионлаб беморларга амбулатория поликлиника хизмати кӯрсатилган.Бу масканда юзлаб врачлар, ва ӯрта тиббиёт ходимлари малакаларини оширган,  юзлаб ӯз касбининг  моҳир усталари, эл ардоқлаган тиббиёт ходимлари фаолият кӯрсатган, кӯплаб дунёга машҳур олимлар фаолият олиб борган.  Бу  шонли анъаналарнинг келажакда  ҳам сақланиб қолишига ишонамиз. 

 

 


Охирги янгиликлар

Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳар чоршанба беморлар билан сухбат ўтказилади.

Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳар чоршанба беморлар билан сухбат ўтказилади.

25.09.2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАР МАМЛАКАТИМИЗДАГИ БАРЧА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИНИНГ 78 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАР МАМЛАКАТИМИЗДАГИ БАРЧА ЎЛИМ ҲОЛАТЛАРИНИНГ 78 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

17.07.2019

СВКТТМда сайёр цикл ўтказилди

СВКТТМда сайёр цикл ўтказилди

18.06.2019

Хужжатлар

Статистика

Маслахат-ташхислаш марказида текширишлардан утган жами беморлар

01.01.2019 87956

Маслахат - ташхислаш марказига 2018 йилда қатновлар сони (Кишлок ахолиси)

01.01.2019 75661

Жаррохлик йўналишдаги бўлимлари 1) Жами даволаниб чикканлар сони 2) Операциялар сони

01.01.2019 1) 5750 2) 4142

Интерактив хизматлар

Булимлар